locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Брюгге» мухлислари Қозоғистонда ҳибсга олинди

Бунга сабаб, бельгиялик мухлислар жамоат тартибини бузган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Қозоғистонда бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси учрашувидан сўнг «Брюгге»нинг уч нафар мухлиси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Vesti.kz нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа «Қайрат» — «Брюгге» учрашуви (1:4) пайтида содир бўлган. Бельгиялик мухлислар «Борат» фильмида машҳур бўлган кийимга ўхшаш купальникларда стадионга кириб, жамоатчилик тартибини бузган.

Астана шаҳар Ички ишлар департаменти маълумотига кўра, хорижлик мухлислар атрофдагиларга нисбатан ҳурматсизлик ифода этувчи ҳаракатлар содир этган. Улар полиция ходимлари томонидан ушланиб, ҳолатни ўрганиш учун бўлимга олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамоат жойида маст ҳолда бўлиш ва майда безорилик моддаси асосида маъмурий иш қўзғатилган. Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Санжар Адиловнинг сўзларига кўра, суд қарорига асосан мухлисларга беш суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг