“Брюгге” Бельгия кубогини қўлга киритди
Фото: Getty Images
Бельгия кубоги финалида “Брюгге” “Андерлехт”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Натижада ушбу клуб 12-бор ушбу турнирни ютиб, ўзларига тегишли рекордни янгилашди. Ундан кейинги ўринларни “Андерлехт” (9) ва “Стандард” (8) эгаллаб турибди.
“Брюгге” охирги бор 2015 йилда Белгия кубоги соҳибига айланганди. Бу клуб ҳозирда Бельгия чемпионатида 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадамдан бир очко ортда қолмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист