locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бруну Фернандеш: «Нима ҳақида гапираётганингизни ва нималар содир бўлаётганини биламиз»

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду ва Жорже Жезуш ўртасидаги вазият ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бруну Фернандеш: «Нима ҳақида гапираётганингизни ва нималар содир бўлаётганини биламиз»
photo: gettyimages

Бруну Фернандеш Криштиану Роналду ва Жорже Жезуш ўртасидаги вазият ҳақида гапирди.

«Биз бу масаладан бутунлай четдамиз. Нима ҳақида гапираётганингизни ва нималар содир бўлаётганини биламиз.

Аммо менинг фикримча, мамлакат бўлиниб кетмаслиги, одамлар тараф олмаслиги керак. Бу жараённи бир бутун бўлиб бошдан кечиришимиз лозим. Барча томонларни ҳурмат қилишимиз ва қабул қилишимиз керак.

Шу билан бирга, аввал айтганимдек, Криштиану терма жамоамиз, Португалия футболи ва умуман жаҳон футболи тарихидаги энг буюк рамз бўлиб қолади», — деди футболчи.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг