locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бруну Фернандеш “МЮ”да қолишга қарор қилди

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027-йилнинг ёзида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Португалиялик ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш Саудия Арабистони клубларининг жиддий қизиқишига қарамасдан, фаолиятини “Манчестер Юнайтед” сафида давом эттиришга қарор қилди.

31 ёшли футболчи таклифларни кўриб чиққан бўлса-да, спорт нуқтаи назаридан ҳамда оилавий омилларни инобатга олиб, Англияда қолишни маъқул топган.

Маълумот учун, Бруну Фернандеш 2020-йилдан буён “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027-йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг