Бруно Женезио «Лилл»ни тарк этишга яқин турибди
Франциялик мутахассис Бруно Женезио катта эҳтимол билан «Лилл» клубини тарк этади. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.
Мураббий қўл остида жамоа 61 очко билан Лига 1 турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди ва жамоа Чемпионлар Лигасига чиқишга жуда яқин. Шунга қарамай, мутахассис аввалроқ клуб билан ҳамкорликни узайтириш бўйича ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқлигини тасдиқлаган эди. Женезионинг «Лилл» билан амалдаги шартномаси шу ёзда якунга етади.
Манба берган маълумотга кўра, «Лилл» аллақачон Женезиога муносиб ўринбосар қидиришни бошлаган. Ушбу лавозимга асосий номзод сифатида «Труа» устози Стефан Дюмон кўрилмоқда, бироқ у ўзи эндигина Лига 1’га олиб чиққан жамоани тарк этиши даргумон.
Яна бир вариант сифатида аввалроқ «Ювентус»да фаолият юритган Тиаго Мотта номи тилга олинмоқда. Женезионинг фаолияатидаги кейинги манзили эса «Марсел» ёки «Ницца» бўлиши мумкин.