locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бруно Фернандеш АПЛ 2-турининг энг яхши футболчиси деб топилди

Португалиялик яримҳимоячи мухлислар ўртасида ўтказилган расмий сўровномада энг кўп овоз тўплади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бруно Фернандеш АПЛ 2-турининг энг яхши футболчиси деб топилди
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” сардори Бруно Фернандеш Англия Премьер Лигасининг 2-туридаги энг яхши футболчи деб топилди. Португалиялик яримҳимоячи мухлислар ўртасида ўтказилган расмий сўровномада энг кўп овоз тўплади.

Фернандеш “Ипсвич”га қарши учрашувда ёрқин ўйин намойиш этди. “Манчестер Юнайтед” 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда 31 ёшли футболчи хет-трик қайд этди ва яна битта голга ассист берди.

Овоз бериш якунларига кўра, Фернандеш 69 фоиз овоз олди. Соврин учун Райан Шерки, Морган Гиббс-Уайт, Нико Гонсалес, Эрлинг Холанд, Жоао Педро ва Константинос Цолакис ҳам даъвогарлик қилган эди.

Маълумот учун, Фернандеш ўтган мавсумда АПЛнинг ҳафталик энг яхши футболчиси совринини олти марта қўлга киритган ва бу барча футболчилар орасидаги энг яхши натижа бўлган. 2026/27-йилги мавсумнинг 1-турида эса ушбу соврин “Челси” яримҳимоячиси Коул Палмерга насиб этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг