locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Брозович «Ас Садд»га ўтади – Скира

Футболчининг маоши бонуслардан ташқари 6 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Брозович «Ас Садд»га ўтади – Скира
ФОТО: Getty images

Хорватиялик ярим ҳимоячи Марсело Брозович фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Журналистнинг маълум қилишича, футболчининг «Ас-Садд»га ўтиши бўйича келишув якунланган.

Брозович жамоа сафига эркин агент сифатида қўшилди. Марсело 2027 йилгача меҳнат шартномасини имзолади, келишувни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Футболчининг маоши бонуслардан ташқари 6 миллион еврони ташкил этади.

33 ёшли ярим ҳимоячининг сўнгги клуби 2023 йилдан 2026 йилгача тўп тепган Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоаси бўлган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг