locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Брозович — «Ас Садд» футболчиси

Футболчи Қатар жамоасида йилига бонуслар билан биргаликда 6 миллион евро атрофида маош олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Брозович — «Ас Садд» футболчиси
Фото: As Sadd

"Интер" ва Хорватия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Марсело Брозович Қатарнинг "Ас-Садд" клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

34 ёшли футболчи янги жамоасига эркин агент сифатида қўшилди. Унинг Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби билан шартномаси 30 июнь куни якунига етган эди.

Брозович фаолияти давомида "Хрватски Драговоляц", "Локомотива", Загребнинг "Динамо", "Интер" ва "Ан-Наср" клубларида тўп тепган. Шунингдек, у Хорватия терма жамоаси сафида 99 та ўйин ўтказган.

Футболчи Қатар жамоасида йилига бонуслар билан биргаликда 6 миллион евро атрофида маош олади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг