Британия қироллик оиласи Англия терма жамоасига мурожаат қилди
ЖЧ-2026 ярим финалида Англиянинг Аргентинага 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишидан сўнг Британия қироллик оиласи терма жамоани қўллаб-қувватловчи баёнот билан чиқди.
Уэлс шаҳзодаси, Англия футбол ассоциацияси ҳомийси Шаҳзода Уильям ижтимоий тармоқдаги саҳифасида футболчиларга миннатдорлик билдириб, уларнинг турнирдаги иштирокини юқори баҳолади.
"Жуда афсусдамиз. Аммо бошингизни баланд тутинг. Сизлар ажойиб турнир ўтказдингиз ва бутун мамлакатни илҳомлантирдингиз. Келаси сафар албатта яна қайтамиз."
Шаҳзода Уильям, шунингдек, ушбу таркибни Англиянинг йирик турнирлардаги энг мукаммал жамоаларидан бири деб атади ва футболчилар ҳамда мураббийлар штабига миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухел бошқарувидаги Англия ярим финалда Аргентинага имкониятни бой берди. Энди инглизлар 19-июл куни Францияга қарши учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.