locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Брешия” қуйи лигага тушириб юборилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 “Брешия” қуйи лигага тушириб юборилди
Фото: Getty Images

Италиянинг “Брешия” клуби профессионал футбол лигаларидан бутунлай чиқариб юборилди. Бу ҳақда Италия футбол федерацияси расман хабар берди.

Клуб молиявий муаммолар сабаб 2025/2026 йилги мавсумда С Серияда иштирок этиш учун лицензиясини қўлга кирита олмади. Клуб эгаси Массимо Челлино ходимлар олдидаги маош бўйича қарзларни тўлаш учун зарур бўлган 3 миллион еврони ҳисобга киритишни истамади.

Энди жамоа банкрот деб эълон қилингач, ҳаваскорлар лигасига тушириб юборилди.

Аввалроқ Англиянинг “Шеффилд” клубида ҳам мана шундай молиявий муаммолар борлиги хабар қилинганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг