locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Брентфорд» Уилсонни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда

Каллум ҳозирда жамоасиз.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Брентфорд» Уилсонни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда
ФОТО: Getty images

«Брентфорд» клуби тажрибали ҳужумчи Каллум Уилсонни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс X ижтимоий тармоғида хабар берди.

34 ёшли форвард 2026 йил 30 июнь куни «Вест Хэм» билан тузган шартномаси якунланганидан сўнг клубсиз қолди. Айни пайтда у фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариантни кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, Уилсон Англияда қолиш тарафдори ва «Брентфорд» уни ўз сафига жалб қилишни истаётган Премьер-лига клубларидан бири ҳисобланади.

2025/2026 йилги мавсумда тажрибали ҳужумчи барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг