Бразилиялик тадбиркор бутун бойлигини Неймарга васият қилди
ФОТО: Getty images
Бразилияда 31 ёшли тадбиркор васиятномани расман расмийлаштириб, барча бойлигини Неймарга қолдирди.
Тадбиркорнинг бойлиги таҳмиман 1 миллиард долларга баҳоланган.
Эркак ёлғиз бўлиб, унинг фарзандлари ёки тўғридан-тўғри меросхўрлари йўқ. У соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли шундай қарорга келган. Табдиркор исмини ошкор қилмасликка қарор қилди.
У Неймар билан ҳеч қандай қариндошлик алоқаси бўлмаса-да, бундай қарорга келиш сабабини шундай изоҳлаган: "Мен Неймарни яхши кўраман ва унга мухлислик қиламан".
Розикжон Султонмуродов
Журналист