Бразилия Винисиус билан боғлиқ воқеадан сўнг янги қонун жорий этмоқчи
Аввалроқ «Реал» ҳужумчиси ирқчиликка учрагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
ФОТО: Getty Images
Бразилия ҳукумати футбол майдонларида ирқчиликка чек қўйиш мақсадида миллий даражадаги янги қонун жорий этишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда TyC Sports хабар берди.
Янги тартибга кўра, агар ўйин давомида ирқчилик бўйича шикоят тушса, ҳакамлар баҳсни дарҳол тўхтатиши шарт. Агар айблов исботланса, қоидабузар томонга (футболчи ёки мухлислар айби билан) автоматик равишда техник мағлубият ёзилади.
Ушбу кескин чоралар Чемпионлар Лигасидаги Винисиус Жуниор ва Жанлука Престианни ўртасидаги можародан сўнг ишлаб чиқилди.
Шунингдек, қонун доирасида футбол ходимлари учун махсус ўқув курслари ва камситишларни аниқлаш бўйича янги протоколлар жорий этилиши кўзда тутилган.
Насрулло Каримов
Журналист