locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бразилия ҳукумати ЖЧ-2026 даги ирқчилик сабаб БМТ ва ФИФАга шикоят йўллади

Турнир давомида ўтказилган мониторинг доирасида интернетдаги 6 миллиондан ортиқ нашр ва постлар таҳлил қилинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Президент Луис Инасиу Лула да Силва бошчилигидаги Бразилия ҳукумати 2026-йилги Жаҳон чемпионати давомида кузатилган ирқчилик ҳамда нафрат тили ҳолатлари юзасидан БМТ ва ФИФАга расмий шикоят киритди. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, турнир давомида ўтказилган мониторинг доирасида интернетдаги 6 миллиондан ортиқ нашр ва постлар таҳлил қилинган. Уларнинг қарийб 89 мингтасида ҳақоратли контент аниқланган бўлиб, ушбу хабарларнинг 11 фоизи айнан ирқий камситиш характерига эга бўлган.

Бразилия томони мусобақа давомида юз берган бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларни синчковлик билан текшириш, айбдорларни жазолаш ҳамда етказилган маънавий зарарни қоплашга қаратилган қатъий чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг