locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бразилия турнирдан чиқиб кетганидан сўнг Неймар майдонда йиғлаб юборди

Пентакампеонлар Норвегияга қарши ўйинда имкониятни бой бериб қўйди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Бразилия турнирдан чиқиб кетганидан сўнг Неймар майдонда йиғлаб юборди
ФОТО: Getty Images

Бразилия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2026 нимчорак финалида Норвегиядан учралган кутилмаган мағлубиятдан (1:2) сўнг кўз ёшларини тия олмади ва майдонни йиғлаган ҳолда тарк этди.

Учрашувни захира ўриндиғида бошлаган Неймар 67-дақиқада ҳужумчи Габриэл Мартинеллининг ўрнига майдонга тушди. У ўйин якуни арафасида белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг ягона жавоб голига муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия терма жамоаси таркибида Эрлинг Холанд дубл қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ушбу ғалабадан сўнг Норвегия чорак финалга йўл олди ва у ерда Мексика – Англия жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Аввалроқ, мусобақанинг 1/16 финал босқичида Бразилия Япония тўсиғидан ўтган (2:1), Норвегия эса Кот-д`Ивуар устидан зафар қучган эди (2:1).

Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Улар 2022-йили Қатарда ўтган мундиал финалида Франция терма жамоасини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритишган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг