locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бразилия тарихда ҳали бирор марта Норвегияни мағлуб эта олмаган

2026-йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Бразилия ва Норвегия ўзаро тўқнаш келади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

2026-йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Бразилия ва Норвегия ўзаро тўқнаш келади. Ушбу баҳс олдидан эътиборни тортяпган жиҳатлардан бири — жамоаларнинг ўзаро учрашувлар статистикаси ҳисобланади.

Қизиғи шундаки, Бразилия терма жамоаси тарих давомида Норвегияни ҳали бирор марта мағлуб эта олмаган. Икки жамоа шу кунгача тўрт бор ўзаро майдонга тушган бўлиб, уларнинг иккитасида Норвегия ғалаба қозонган, яна икки учрашув дуранг билан якунланган.

Жамоаларнинг энг машҳур қарама-қаршилиги 1998-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида бўлиб ўтган. Ўшанда Норвегия 2:1 ҳисобига ғалаба қозониб, Бразилияни мағлуб этган эди.

Энди эса жамоалар яна Жаҳон чемпионатида тўқнаш келмоқда. Бразилия нафақат чорак финал йўлланмаси, балки Норвегияга қарши омадсиз сериясига ҳам барҳам беришга ҳаракат қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг