locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бразилия президенти: «Мамлакатимизга олтинчи Жаҳон чемпионлиги унвони керак»

Бразилия раҳбари футболчиларга мурожаат қилди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Бразилия терма жамоасига мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силва мотивацион нутқ билан мурожаат қилди.

«Футболчиларимиз ҳар бир ўйинда жанг қилишлари ва Бразилия халқи ҳақида ўйлашлари шарт. Мамлакатимизга олтинчи Жаҳон чемпионлиги унвони керак. Бразилия терма жамоаси турнирда шунчаки ғалаба учун курашиш учун эмас, балки кубокни олиб кетиш учун иштирок этмоқда.

Карло Анчелотти, футболчиларимизга сенинг улкан тажрибан борлигини ва ўзинг ҳам ажойиб ўйинчи бўлганингни эслатиб қўй», — деди президент ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеода.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси «C» гуруҳидан жой олган бўлиб, у ерда Марокаш, Шотландия ва Гаити миллий терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг