Бразилия Кубоги. «Флуминенсе» Тиаго Силванинг голи эвазига ярим финалга йўл олди
Эртага тонгда уларнинг ярим финалдаги рақиби аниқланади.
ФОТО: Getty images
Бразилия Кубоги чорак финали жавоб баҳсида “Флуминенсе” ўз майдонида “Баия”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Голларп Агустин Каноббио ва Тиаго Силва томонидан киритилди. Бу жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда “Флуминенсе” 1:0 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Маълумот учун, “Флуминенсе” ярим финалда “Воско да Гама” - “Ботафого” жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Биринчи ўйинда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Бразилия Кубоги, чорак финал
«Флуминенсе» - «Баия» 2:0 (0:1)
Голлар: Каноббио (пен. 55), Силва (84).
Розикжон Султонмуродов
Журналист