locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бразилия Карло Анчелоттига ултиматум қўйди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бразилия Карло Анчелоттига ултиматум қўйди
ФОТО: These Football Times

Бразилия футбол федерацияси (CBF) Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг Бразилия терма жамоасини бошқаришга тайёрми ёки йўқ бўлишига жавоб бериш учун муддат белгилади. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.

Таъкидланишича, италиялик мутахассис Чемпионлар Лигаси финалидан олдин жавоб бериши кутилмоқда. “Реал” финалга чиқсаям чиқмасаям, CBF унинг жавобини 31-майгача олишни истайди.

Қайд этилишича, бразилияликлар таклиф қилаётган маош Анчелоттининг “Реал”да олаётганидан анча юқори бўлади.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси июн ойида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Эквадор ва Парагвайга қарши ўйинлар ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг