Бразилия Австралияга қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Бразилия миллий терма жамоаси Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Карло Анчелотти бошчилигидаги “селесао” учрашувнинг сўнгги дақиқаларида гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) хабар берди.
Таунсвилл шаҳридаги “Queensland Country Bank” стадионида ўтган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Нестори Иранкунда жарима зарбасидан чиройли гол уриб, Австралияни олдинга олиб чиқди.
Бразилия узоқ вақт давомида жавоб голини топа олмади. Бироқ 90+5-дақиқада Райан бош билан тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди ва жамоасига дурангни сақлаб қолди. Шу тариқа Бразилиянинг ЖЧ-2026дан кейинги янги циклдаги илк учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди.
Маълумот учун, Бразилия ва Австралия 29 сентябрь куни Брисбен шаҳрида яна бир бор ўзаро тўқнаш келади. Шундан сўнг Анчелотти шогирдлари 3 октябрь куни Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.