locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бразилия Анчелоттига янги шартнома таклиф қилмоқда

Янги келишув 2030 йилга қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бразилия Анчелоттига янги шартнома таклиф қилмоқда
ФОТО: Getty images

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти янги шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар берди.

Манбага кўра, Бразилия футбол конфедерацияси раҳбарлари италиялик мутахассиснинг фаолиятидан ҳайратда қолган. Гарчи у июнь ойида терма жамоани қабул қилиб олган бўлишига қарамай, яхши ишлаётгани айтилмоқда.

Янги келишув 2030 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар мўлжалланган. Мундиал олдидан битим узайтирилиши мумкин

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасига тайинланишидан олдин 4 йил давомида Мадриднинг "Реал" клубини бошқарган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг