Бразилия А Серияси. «Сантос»дан йирик ғалаба, Неймардан гол+пас
Ғалабадан кейин “Сантос” 41 очко билан турнир жадвалида 15-поғонага кўтарилди.
ФОТО: Getty images
“Сантос” Бразилия А Серияси 36-турида “Спорт Ресифи”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи таймнинг 25-дақиқасида Неймар ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, Лукас Кал ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди ва ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Иккинчи бўлимда эса Жоау Шмидт Неймарнинг бурчакдан йўллаган узатмасини голга айлантирди — 3:0.
Ғалабадан кейин “Сантос” 41 очко билан турнир жадвалида 15-поғонага кўтарилди.
Бразилия А Серияси. 36-тур
“Сантос” — “Спорт Ресифи” 3:0
Голлар: Неймар 25, Кал 36 (авт), Шмидт 67.
Розикжон Султонмуродов
Журналист