Бранко Чирич: “Андижон”да ишлаш учун яхши шароитлар яратилган ва ривожланиш учун интилиш ҳам катта”
Хабарингиз бор, бир неча кун олдин “Андижон” жамоамизнинг мураббийлар штабига сербиялик мутахассис Бранко Чирич қўшилди.
У жисмоний тайёргарлик бўйича ишлайди ва Самвел Бабаяннинг мураббийлар штабидан ўрин олди.
Чирич ўз ишининг устаси бўлиб, унда етарлича тажриба бор ва футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида иш олиб бормоқда.
Клуб матбуот хизмати эса Чирич билан суҳбатлашди.
- “Андижон” таклифни қабул қилишингизга нима туртки берди?
- “Андижон”дан келган таклиф менга профессионал нуқтаи назардан жуда қизиқ тўйилди. Клуб катта мақсадларга эга. Ишлаш учун яхши шароитлар яратилган ва ривожланишга интилиш ҳам катта. Бу ердаги лойиҳалар менга маъқул ва жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўша олишимга ишонаман.
- Футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги жуда муҳим. Айтинг-чи, футболчилар қачон сиз ўйлаган даражага чиқадилар?
- Жисмоний тайёргарлик - вақт ҳамда тизимли меҳнат талаб қиладиган жараёндир. Биз аллақачон ижобий ўзгаришларни кўряпмиз. Аммо энг юқори даражага мавсум давомида босқичма-босқич етиб борамиз. Энг муҳими, барқарорлик, интизом ва тўғри юклама.
- “Андижон” клуби ҳақида аввал қандай маълумотга эга бўлгансиз?
- Мен “Андижон”ни ўз тарихи, садоқатли мухлислари ва анъаналарга эга клуб сифатида билардим. Шунингдек, жамоанинг юқори ўринлар учун курашиш ҳамда замонавий футболни ривожлантиришга бўлган интилишидан ҳам хабардор эдим.
- Сиз “Астана” билан совринларни қўлга киритишда муҳим роль ўйнагансиз. Футболчилар яхши жисмоний формада эди. “Андижон”да ҳам мақсадлар катта ва голлар жуда муҳим...
- Жисмоний тайёргарлик ўйин сифатига, интенсивликка ва натижадорликка тўғридан-тўғри таъсир қилади. Футболчилар жисмонан яхши тайёр бўлса, юқори суръатда ўйнай олади. Кўпроқ голли вазиятлар яратилади ва кўпроқ голлар уришади. “Андижон”да ҳам жамоани кучли, чидамли ҳамда рақобатбардош қилиш устида ишлаяпмиз.
- Жамоамиздаги фаолиятингизда муваффақият тилайман.
- Рахмат.