«Брайтон» Карлос Балебанинг нархини пасайтирди
«Брайтон» ярим ҳимоячиси Карлос Балеба ёзги трансфер ойнасидан сўнг жамоани тарк этиши мумкин. Клуб 22 ёшли камераунлик футболчи учун талаб қилаётган суммани пасайтирган.
Daily Mail Sport маълумотига кўра, «Брайтон» эндиликда Балебани тахминан 70–76 миллион еврога сотишга тайёр. Аввалроқ инглиз клуби футболчини қарийб 117 миллион еврога баҳолаган ва бу унинг трансферига анча тўсиқ бўлган эди.
Балебага «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Манчестер клуби ярим ҳимоячини бир йилдан ортиқ вақт давомида кузатиб келмоқда. Шу билан бирга, футболчи учун курашга «Ньюкасл» ҳам қўшилган.
Маълумот учун, Балеба ўтган мавсумда «Брайтон» сафида барча мусобақалар доирасида 35 та учрашувда майдонга тушган. Бироқ камераунлик футболчи ушбу баҳсларда гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмаган.