Брайан Сарагоса «Эспаньол»га ўтади
Унинг Transfermarkt порталидаги тахминий қиймати 8 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
«Бавария» футболчиси Брайан Сарагоса яна Ла Лигага қайтиш арафасида. 24 ёшли қанот футболчисининг трансфери бўйича «Эспаньол» билан келишув якуний босқичга етган.
Каталонияликлар испаниялик футболчини сотиб олиш имконияти билан ижарага олишади. Сарагозанинг ўзи ҳам жамоага ўтишга розилик берган.
Сарагоса ўтган мавсумнинг биринчи ярмини «Сельта» сафида ижара асосида ўтказган бўлса, мавсумнинг иккинчи қисмида Италиянинг «Рома» клубида тўп тепган. У ерга ҳам ижара асосида борган эди.
Брайан Сарагозанинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt порталидаги тахминий қиймати 8 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист