locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Брайан Ортега ва Ренато Мойкано UFC 331 турнирида реванш ўтказади

Улар илк бор 2017-йилда UFC 214 турнирида жанг қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

UFC ташкилоти енгил вазн рейтингда 10-ўринни эгаллаб турган Ренато Мойкано ва собиқ чемпионлик камари даъвогари Брайан Ортега ўртасидаги реванш жангини расман эълон қилди.

Жанг 20-сентябрь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказиладиган UFC 331 турнири доирасида бўлиб ўтади. 37 ёшли Мойкано ва 35 ёшли Ортега бу сафар енгил вазн тоифасида тўқнашади.

Улар илк бор 2017-йилда UFC 214 турнирида жанг қилишган. Кескин кечган баҳснинг учинчи раундида Ортега рақибини “гильотина” усули билан таслим этиб, ғалаба қозонган эди.

Энди орадан тўққиз йил ўтиб, Мойкано аввалги мағлубияти учун реванш олишга, Ортега эса устунлигини яна бир бор исботлашга ҳаракат қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг