locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Брахим Диас Африка Миллатлар Кубоги тарихига кирди

Марокашлик футболчи турнирнинг финал босқичида кетма-кет бешта учрашувда гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Марокаш терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Брахим Диас Африка Миллатлар Кубоги тарихига кирди. 26 ёшли футболчи турнирнинг финал босқичида кетма-кет бешта учрашувда гол урган илк футболчига айланди.

2026 йилги Африка Миллатлар Кубогида Диас марокашликларнинг барча ўйинларида ўз номини таблога ёздириб қўйди. У гуруҳ босқичида Комор ороллари (2:0), Мали (1:1) ва Замбия (3:0) дарвозаларига биттадан гол урди. Шунингдек, 1/8 финалда Танзания билан баҳсда (1:0) ғалаба голини киритди, чорак финалда эса Камерун дарвозасини икки бор ишғол этди (2:0). Ушбу серия Марокаш терма жамоасининг яримфиналга чиқишида муҳим роль ўйнади. Энди жамоа финал йўлланмаси учун Жазоир — Нигерия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, Брахим Диас Испанияда туғилган, Испаниянинг ёшлар терма жамоаларида тўп сурган ҳамда миллий терма жамоа сафида ўртоқлик учрашувларида иштирок этган. Бироқ 2024 йилда у спорт фуқаролигини ўзгартириб, отаси томонидан марокашлик илдизларга эга бўлгани сабаб Марокаш терма жамоасини танлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг