Бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар учун навбатдаги ўқув-машғулот йиғини якунланди
Йиғин доирасида ҳакамлар амалий синовлардан ўтказилди.
photo: UzFHM
Бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар учун навбатдаги ўқув-машғулот йиғини якунланди.
Йиғин доирасида ҳакамлар амалий синовлардан ўтказилди. Уларнинг жисмоний тайёргарлиги, тезкор қарор қабул қилиш қобилияти ҳамда ўйин вазиятларини тўғри баҳолаш маҳорати текширувдан ўтказилди.
Шунингдек, мазкур гуруҳ назарий машғулотларда ҳам иштирок этди. Унда футбол қоидаларидаги янгиликлар, ўйин эпизодларини таҳлил қилиш ва ҳакамлик амалиётига оид муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор