locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Боруссия” ва “Байер” “Барселона”нинг 19 ёшли иқтидорига қизиқиш билдирмоқда

Ҳар икки клуб скаутлари футболчини яқиндан кузатиш учун Испанияга йўл олгани айтилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона”нинг 19 ёшли ҳимоячиси Хави Эспарт Германия Бундеслигасининг икки клуби — Дортмунднинг “Боруссия”си ва “Байер” эътиборига тушди. Ҳар икки клуб скаутлари футболчини яқиндан кузатиш учун Испанияга йўл олгани айтилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, Эспартнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 5 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Ҳозирча гап фақат кузатув ҳақида кетмоқда, расмий таклиф ёки музокаралар борасида маълумот йўқ.

Эспарт жорий мавсумда “Барселона”нинг асосий таркибида мунтазам имконият ола бошлади. У Ла Лигадаги дастлабки беш учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди. Яқинда “Леванте”га қарши баҳсда эса асосий жамоа сафидаги илк голини урди.

Маълумот учун, Эспарт “Ла Масия” тарбияланувчиси бўлиб, саккиз ёшидан буён “Барселона” тизимида шуғулланади. У клуб академиясининг энг истиқболли ҳимоячиларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг