«Боруссия» Нико Ковач билан шартномани узайтиради
54 ёшли мутахассис Германиянинг топ-клуби билан ҳамкорликни 2029 йилнинг ўртасига қадар узайтиради.
Фото: Getty Images
Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббий Нико Ковачнинг ишидан мамнун. Томонлар музокаралар ўтказиб, янги меҳнат шартномасини имзолашга келишиб олган. Бу ҳақда BILD хабар берди.
54 ёшли мутахассис Германиянинг топ-клуби билан ҳамкорликни 2029 йилнинг ўртасига қадар узайтиради. Амалдаги шартнома эса 2027 йил июнь ойининг охирида ўз ниҳоясига етади.
Германия чемпионатидаги дастлабки тўрт турдан сўнг Дортмунд жамоаси 12 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Боруссия» Мюнхеннинг «Бавария» клубидан икки очкога олдинда.
Ковач шогирдлари Бундеслигадаги навбатдаги учрашувни ўз майдонида Бременнинг «Вердер» клубига қарши ўтказади. Учрашув 9 октябрь куни бўлиб ўтади.