«Боруссия М» бош мураббийини истеъфога чиқарди
Клуб Бундеслига турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаган.
ФОТО: Getty images
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби асосий жамоа бош мураббийи Херардо Сеоанани истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Sky Sports ёзмоқда.
Манбага кўра, "Боруссия" раҳбариятининг швейцариялик мутахассис бўйича қарорига жамоанинг мавсум стартидаги уч ўйиндан иборат ғалабасиз серияси таъсир кўрсатган.
Бундеслиганинг биринчи турида "Боруссия" дебютант "Гамбург"ни мағлуб эта олмади (0:0), иккинчи турда "Штутгарт"га минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Сўнгги томчи 14 сентябрь куни "Боруссия Парк"да ўз уйида "Вердер"дан учралган мағлубият бўлди.
Натижада, Гладбах клуби жадвалда атиги 16-ўринни эгаллаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист