locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Боруссия” футболчисининг ҳолати бўйича дастлабки таҳлил натижалари маълум бўлди

“Боруссия Дортмунд” ярим ҳимоячиси Чемпионлар Лигасида “Вильярреал”га қарши ўйин вақтида тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилиб, майдонни замбилда тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Боруссия Дортмунд” ярим ҳимоячиси Константинос Карецас Чемпионлар Лигасида “Вильярреал”га қарши ўйин вақтида тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилиб, майдонни замбилда тарк этди. 18 ёшли футболчида жароҳат аломатлари кузатилмаган, клуб эса дастлаб қон айланиши билан боғлиқ муаммо юзага келганини маълум қилган.

Карецас учрашувнинг биринчи бўлимида рақиб билан тўқнашувсиз ерга ётиб қолди ва ўйинни давом эттира олмаслигини билдирди. Тиббий ёрдам кўрсатилгач, у қўшимча текширувлардан ўтиш учун шифохонага олиб кетилди.

Бельгиянинг HLN нашри маълумотига кўра, шифохонада ўтказилган дастлабки таҳлиллар футболчида сувсизланиш бўлганини кўрсатган. Карецаснинг умумий соғлиғи яхши экани айтилмоқда. Шу билан бирга, “Боруссия” ҳозирча якуний ташхис бўйича расмий баёнот бермаган.

Маълумот учун, “Боруссия Дортмунд” Чемпионлар Лигаси лига босқичидаги илк учрашувда “Вильярреал”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Карецас ёзда “Генк”дан Дортмунд клубига ўтган ва ушбу баҳс унинг Чемпионлар Лигасидаги дебюти бўлди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг