locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Боруссия Дортмунд» француз ҳимоячиси Жоан Гаду трансфери эълон қилинди

Томонлар ўртасида 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Австриянинг «Ред Булл Зальцбург» жамоасидан француз марказий ҳимоячиси Жоан Гаду трансфери амалга оширди. Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, 19 ёшли футболчи билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган беш йиллик шартнома имзоланган.

ОАВ маълумотларига кўра, «ПСЖ» академияси тарбияланувчиси ҳисобланган футболчи учун дортмундликлар 19,5 миллион евро тўлашган. Гаду ҳали расман очилмаган ёзги трансфер ойнасида жамоанинг учинчи янги ўйинчисига айланди. Аввалроқ клуб Бразилиянинг «Крузейро» жамоасидан латерал Кауa Пратес сотиб олинганини маълум қилган эди.

Шунингдек, жамоага Эквадорнинг «Индепенденте» клубидан ярим ҳимоячи Жастин Лерма келиб қўшилади. Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» келгуси мавсум учун УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилиб бўлган. Дортмундликлар Бундеслигада 33 та ўйиндан сўнг 70 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни банд этиб туришибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг