locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Боруссия Д»нинг собиқ бош мураббийи фаолиятини якунлади

Мутахассис ҳозирда 68 ёшда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Боруссия Д»нинг собиқ бош мураббийи фаолиятини якунлади
ФОТО: Getty Images

Аввалроқ Германиянинг бир қатор клубларида фаолият олиб борган швейсариялик мураббий Люсен Фавр мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Ҳозир мен 68 ёшдаман, вақт жуда тез ўтиб кетди. Доим банд бўлганим, узлуксиз иш жараёнида юрганим сабаб ёшимни деярли унутиб қўйган эдим. Орқага назар ташласам, мураббийлар тобора ёшаряпти. 68 ёшда бу касбда сен аллақачон жуда қарисан.

Бу қарорни анча олдин қабул қилганман, чунки айнан ҳозир мос келишини ҳис қилдим: ҳаммаси бажарилди, етарли. Энди мен воқеаларга шу нуқтаи назардан қарай оладиган ёшдаман», — дея Фаврнинг сўзларини келтиради Blick.

Фавр фаолияти давомида Швейсарияда икки бор мамлакат чемпиони ва Кубок соҳиби бўлган. Дортмунднинг «Боруссия»си билан Германия Суперкубогини қўлга киритган. Тажрибали мутахассис «Нисса», Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си ҳамда бошқа бир қатор жамоаларни ҳам бошқарган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг