locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Боруссия Д» Сильва билан келишиб олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Боруссия Д» Сильва билан келишиб олди
Фото: Getty Images

Дортмунднинг "Боруссия" клуби Фабио Сильва трансфери борасида деярли келишиб олди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Манбага кўра, “қовоғарилар” "Вулверхемптон" билан 23 ёшли ҳужумчининг трансферини якунлаш арафасида.

Трансфер нархи 22 дан 25 миллион еврогача бўлиши кутилмоқда.

Футболчининг ўзи аллақачон "Боруссия" билан 2030 йилгача мўлжалланган шартномага рози бўлган.

Сильва ўтган мавсумни ижара асосида "Лас-Палмас"да ўтказди ва Ла Лигада 24та ўйинда 10та гол урди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг