locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Боруссия Д» «Рома» футболчиси учун таклиф юбормоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Боруссия Д» «Рома» футболчиси учун таклиф юбормоқчи
Фото: Getty Images

Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Рома" ҳужумчиси Матиас Соулени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports Germany хабар берди.

Манбага кўра, 22 ёшли аргентиналик футболчи бўйича келишув суммаси 30 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Футболчининг вакиллари футболчига қизиқиш бор-йўқлигини билиш учун "Боруссия"га мурожаат қилган. Соуленинг "Рома"даги келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.

2024/25 йилги мавсумда Соуле 39 та ўйинда 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Рома" билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳолаган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг