«Боруссия Д» Ковач билан шартномани узайтирди
Фото: Borussia Dortmund
Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббий Нико Ковач билан ҳамкорликни давом эттиради.
Клуб расмий сайти хабар беришича, хорватиялик мутахассис 2027 йилнинг 30 июнига қадар “арилар” билан янги битим имзолади. 53 ёшли мутахассис ўтган мавсумдан бери жамоани бошқариб келяпти.
Дортмундликлар билан ўтган йили Бундеслигани 4-ўринда якунлади ва Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Янги мавсумнинг илк баҳсида эса “Санкт-Паули” билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Гарчи улар сўнгги дақиқаларга қадар 3:1 ҳисобида олдинга бораётганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист