locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Борнмут»нинг ёш ҳужумчиси АПЛнинг топ-клублари эътиборига тушди

«Олчалар» ушбу трансфердан 60 млн фунт ишлаб олишни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Борнмут» ҳужумчиси Эли Крупи Англия Премьер-лигасининг топ-клублари эътиборига тушди. Caught Offside нашрининг хабар беришича, «Ливерпуль» ва «Челси» 19 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун курашга киришган.

Кутилганидек, «олчалар» истиқболли француз учун тахминан 60 миллион фунт (69 миллион евро) талаб қилишади. Transfermarkt экспертларининг баҳолашига кўра, Крупининг бозор қиймати ҳозирда 40 миллион еврони ташкил этади.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида ҳужумчи «Борнмут» сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол уришга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, футболчи сўнгги икки турда «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» дарвозаларини ишғол қилди.

Аввалроқ Крупининг ўзига хос натижаси ҳақида хабарлар берилган эди: у 1999/2000 йилги мавсумда Робби Кин («Ковентри Сити») қайд этган кўрсаткичдан сўнг, АПЛдаги дебют мавсумида 10 ва ундан ортиқ гол уришга муваффақ бўлган илк ўсмир футболчига айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг