«Борнмут»нинг мағлубиятсиз серияси 16 та ўйинга етди
Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида «Борнмут» жамоаси «Фулҳэм»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини 16 та ўйинга етказиб олди.
Клубнинг ушбу серияси январь ойида, АПЛнинг 21-турида «Тоттенҳэм» (3:2) устидан қозонилган ғалаба билан бошланган эди. Шундан сўнг жамоа «Брайтон» (1:1) билан дуранг ўйнади. Кейинчалик «Борнмут» қуйидаги жамоалар билан баҳс олиб борди: «Ливерпул» (3:2), «Вулверхэмптон» (2:0), «Астон Вилла» (1:1), «Эвертон» (2:1), «Вест Хэм» (0:0), «Сандерленд» (1:1), «Брентфорд» (0:0), «Бёрнли» (0:0), «Манчестер Юнайтед» (2:2), «Арсенал» (2:1), «Ньюкасл» (2:1), «Лидс» (2:2), «Кристал Пэлас» (3:0) ва ниҳоят «Фулҳэм».
Навбатдаги турда, 19 май куни «олча»лар ўз майдонларида «Манчестер Сити»ни қабул қилишади. Ҳозирда «Борнмут» 55 очко билан АПЛ турнир жадвалининг олтинчи поғонасини эгаллаб турибди.