locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Борнмут»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Европа грандлари эътиборига тушди

Даъвогарлар қаторида «Арсенал», «Ман Сити», «ПСЖ» ва «Бавария» бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Борнмут»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Европа грандлари эътиборига тушди
ФОТО: Getty Images

«Борнмут» клубининг 19 ёшли ҳужумчиси Эли Крупи Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборига тушди. Бу ҳақда машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Пари Сен-Жермен» клублари футболчининг майдондаги ҳаракатларини фаол кузатиб бормоқда. Шунингдек, жорий йилнинг апрель ойида Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳам ёш ҳужумчига қизиқиш билдира бошлаган. Ҳозирда футболчини сотиб олишни кўзлаётган даъвогарлар «вишнялар» («Борнмут») раҳбарияти ҳужумчи учун қанча нарх белгилашини кутмоқда.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Эли Крупи «Борнмут» сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол уришга эришди. Transfermarkt портали ўйинчининг айни пайтдаги бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳолаган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг