locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Борнмут» Португалия терма жамоаси ҳимоячисини трансфер қилишга келишиб олди

«Борнмут» ушбу трансфер орқали ёзги трансфер ойнасидаги навбатдаги муҳим харидини амалга оширмоқда ҳамда ҳимоя чизиғини янада кучайтиришни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англиянинг «Борнмут» клуби Португалия терма жамоаси ва «Бенфика» марказий ҳимоячиси Антонио Силвани ўз сафига қўшиб олиш борасида келишувга эришди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълум қилишича, трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил этади. Томонлар битимнинг якуний тафсилотларини ҳал қилмоқда ва яқин кунларда трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

22 ёшли Антонио Силва «Бенфика» тарбияланувчиси ҳисобланади. У Португалия терма жамоаси сафида мунтазам майдонга тушиб келмоқда ва Европанинг истиқболли марказий ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилади.

«Борнмут» ушбу трансфер орқали ёзги трансфер ойнасидаги навбатдаги муҳим харидини амалга оширмоқда ҳамда ҳимоя чизиғини янада кучайтиришни мақсад қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг