«Борнмут» Петровичнинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
"Борнмут" "Челси" дарвозабони Жорже Петровични сотиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Гилослар” сербиялик 25 ёшли дарвозабон билан 5 йиллик битим имзолади.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, трансфер суммаси 25 миллион фунтни ташкил қилган.
Петрович 2023 йилнинг августидан буён лондонликларга тегишли. Ўтган мавсумда у "Страсбург"да ижара асосида ўйнади ва 31та ўйинда майдонга тушди.
У яқинда “Арсенал”га йўл олган Кепанинг ўрнини эгаллади. Жоржега “Сандерленд" жамоаси ҳам қизиқиш билдираётганди.
Баҳром Бобонов
Редактор