locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Борнмут» Марко Розени бош мураббий этиб тайинлашга яқин турибди

Андони Ираола мавсум якунида жамоани тарк этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Борнмут» клуби бош мураббийлик лавозимига германиялик мутахассис Марко Розени тайинлашга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, амалдаги бош мураббий Андони Ираола мавсум якунида жамоани тарк этишини билдирганидан сўнг, Премьер-лига клуби 49 ёшли мутахассис номзодига тўхталган.

Хабар қилинишича, агар ҳеч қандай кутилмаган тўсиқлар юзага келмаса, яқин вақт ичида расмий келишув имзоланади.

Розенинг сўнгги иш жойи «РБ Лейпциг» клуби бўлган эди. Бунгача мураббий Дортмунднинг «Боруссия», Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» ҳамда «Ред Булл Зальцбург» жамоаларини бошқарган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг