locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Борнмут» Ираолага янги шартнома таклиф қилади

Ираоланинг “ғилослар” билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Борнмут» Ираолага янги шартнома таклиф қилади
ФОТО: Getty images

"Борнмут" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Андони Ираоланинг ишидан мамнун.

Sky Sports хабарига кўра, клуб 43 ёшли испаниялик мураббийга янги битим таклиф қилади.

Ираоланинг “ғилослар” билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзида якунига етади.

Аввалроқ унга “Манчестер Юнайтед” жамоаси қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Рубен Аморим ишдан олинса, ушбу мутахассис ҳам номзодлар қаторида эканлиги айтилмоқда.

Андони бошчилигидаги "Борнмут" ҳозирда АПЛда 6 турдан сўнг 11 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг