«Борнмут» Хименесни тўлиқ ўз сафига қўшиб олмоқчи
Ҳимоячининг трансфер ҳуқуқи «Милан»га тегишли.
ФОТО: Getty Images
Англиянинг «Борнмут» клуби ҳимоячи Александро Хименеснинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишга ва уни жамоада доимий асосда қолдиришга тайёр. Бу ҳақда таниқли инсайдер ва журналист Николо Скира ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Скиранинг сўзларига кўра, «албалилар» италияликлар билан ижара шартномасида кўрсатилган сотиб олиш бандини фаоллаштирмоқчи.
Футболчи учун 2030 йилгача мўлжалланган, яна бир йилга узайтириш имконияти билан янги узоқ муддатли шартнома тайёрлаб қўйилган.
Маълумот учун, Хименес АПЛнинг жорий мавсумида ўзини кўрсата олди. У «Борнмут» сафида 19 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланди. Шунингдек, унинг ҳисобида Англия Кубогидаги битта ўйин ва битта самарали узатма ҳам мавжуд.
Насрулло Каримов
Журналист