«Борнмут» Форстернинг трансфери эълон қилинди
У янги жамоасида 17-рақам остида ҳаракат қилади.
ФОТО: Getty images
"Борнмут" клуби дарвозабон Фрейзер Форстер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Шартнома мавсум охиригача тузилган. У янги жамоасида 17-рақам остида майдонга чиқади.
37 ёшли англиялик посбон 2025 йилнинг январида "Тоттенхэм"дан кетганидан кейин клубсиз юрган эди.
Фаолияти давомида Форстер АПЛда 155 та учрашувда иштирок этиб, 204 та тўп ўтказиб юборган. У "Тоттенхэм"дан ташқари, "Саутгемптон", "Ньюкасл" ва "Норвич" жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист