locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Борнмут» Бен Доукни сотиб олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Борнмут» Бен Доукни сотиб олди
Фото: Getty Images

“Борнмут” клуби вингер Бен Доук билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Қайд этилишича, “гилос”лар шотландиялик футболчи билан 5 йиллик битим тузган. “Ливерпуль” эса Доукнинг трансферидан 25 миллион фунт ишлаб олди.

Келишувга кўра, кейинчалик турли бонуслар ҳам қўшилиши мумкин. “Борнмут” энг қиммат трансферларидан бирини амалга оширди.

Мерсисайдликлар 2022 йилда уни “Селтик”дан 600 минг фунт эвазига сотиб олганди. Ўтган йили футболчи “Мидлсро” сафида Чемпионшипда тўп тепди. 24та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 7та ассистни қайд этди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг