Бонифасе «Байер»дан «Вердер»га ўтди
ФОТО: Getty images
“Байер” ҳужумчиси Виктор Бонифасе фаолиятини “Вердер”да давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман эълон қилди.
Манбага кўра, Бремен клуби 24 ёшли футболчини мавсум охиригача ижарага олган.
Келишувга кўра, бременликлар ҳужумчи маошининг бир қисмини тўлаб беради.
Маълумот учун, Бонифасе ўтган мавсум Бундеслигада 19 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Аввалроқ Бонифасе “Милан” учун тиббий кўрикдан ўта олмаганди ва ортига қайтганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист