«Болонья» Итальянони истеъфога чиқарди
Итальяно 2024 йилнинг июнь ойидан буён «Болонья»ни бошқариб келаётганди.
ФОТО: Getty images
Винченцо Итальяно «Болонья» бош мураббийлиги лавозимини тарк этди. Клуб раҳбарияти ва мутахассис ўзаро келишувга асосан меҳнат шартномасини бекор қилишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Итальяно 2024 йилнинг июнь ойидан буён «Болонья»ни бошқариб келаётганди. Ўтган А Серия мавсумида жамоа 56 очко жамғариб, саккизинчи ўринни эгаллай олди.
Аввалроқ 48 ёшли мутахассис «Наполи»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Неаполликлар раҳбарияти Итальянони мураббийлик лавозимига номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йилги мавсумда Миланнинг «Интер» клуби Италия чемпиони бўлган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист