«Болонья» етакчи футболчиси билан шартномани узайтиришга яқин
ФОТО: Getty images
“Болонья” клуби ҳужумчи Риккардо Орсолини билан шартнома муддатини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, томонлар янги келишувни 2029 йилнинг ёзига қадар узайтирмоқчи. Футболчининг клуб билан амалдаги битими 2027 йилнинг июнь ойи якунига қадар тузилган.
Янги келишувга кўра, Орсолинининг маоши сезиларли даражада оширилади.
Орсолини "Болонья" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда 28 ёшли италиялик футболчи барча мусобақаларда 17 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист